Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Oz En  Ru 
flag gerb

Кўз равшанлигини таъминловчи икки антиоксидант аниқланди

Кўз равшанлигини таъминловчи икки антиоксидант аниқланди


photo_2022-09-16_16-02-29.jpg


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозир дунё бўйича тахминан 2,2 миллиард кишининг кўриш қобилияти сусайган. Уларнинг катта қисмини 50 ёшдан ошган одамлар ташкил этади. 

Аслида нигоҳларнинг ўтмаслашиши 40 ёшдан бошланади. Вақт ўтган сари узоқ ёки яқинни кўриш қобилияти заифлаша боради. Кексайганда эса аксарият кишилар газета-журнал ва китобларни кўзойнаксиз ўқишга қийналиб қолади. Баъзиларда эса кўриш қобилияти томоман йўқолади.

АҚШнинг Бетесда миллий кўз институти мутахассислари томонидан олиб борилган изланишлар натижасида ушбу муаммонинг олдини олиш йўли аниқланди.

Яъни олимлар иккита антиоксидант ёрдамида кўз ожизлиги хавфини чорак фоиздан кўпроқ камайтириш мумкинлигини исботлади. Бунинг учун илгари ишлаб чиқилган мавжуд озуқавий қўшимчалар формуласи ўзгартирилди.

Беш йил давом этган ва 4000 нафарга яқин киши қатнашган тажриба иштирокчиларидан бир гуруҳи С витамини, мис, рух ва бета-каротинни ўз ичига олган қўшимчаларни қабул қилди. Иккинчи гуруҳ янги формулага асосан тайёрланган, яъни лутеин ва зеаксантин антиоксидантлари билан бойитилган доривор таркибга эга қўшимчалардан фойдаланди.

Якунда янги формулага эга озуқавий қўшимча кўз ўтмаслашиши хавфини 26 фоизга камайтириши аниқланди.

 

  • 19.09.2022
  • 52

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector