Sayt test rejimda ishlamoqda!

dori
phone

Ishonch telefonlari

(+99878) 120-16-61

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Umumiy savollar bo'yicha

(+99878) 120-16-89

Du-Pa, 9:00-18:00; Ju, 09:00-17:00

phone

Qo'ng'iroqlar markazi

1002

Har kuni, tunukun


Oz En  Ru 
flag gerb

“Дори-Дармон” АЖни устав капиталидаги давлат улушининг хусусийлаштириш жараёни бошланганлиги тўғрисида эълон

“Дори-Дармон” АКни устав капиталидаги давлат улушининг хусусийлаштириш жараёни бошланганлиги тўғрисида эълон

 photo_2022-09-20_19-48-28.jpg


Давлат активларини бошқариш агентлиги тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, “Дори-Дармон” АК устав капиталидаги 51 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёнининг Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичи бошланганлигини эълон қилади.


“Portfolio Investments“ МЧЖ компанияси ушбу Битим бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигининг хусусийлаштириш бўйича етакчи маслаҳатчиси ҳисобланади.


Компания тўғрисида қисқача маълумот:

“Дори-Дармон” АК - улгуржи ва чакана фармацевтика корхонаси бўлиб, 100 йил давомида республика аҳолиси ва тиббиёт муассасаларини кенг ассортиментдаги юқори сифатли маҳсулотлар билан таъминлаб, Ўзбекистон бозорида етакчи ўринни ишончли тарзда сақлаб келмоқда.

  • Жамият таркибига 8 та акциядорлик жамияти, 12 та масъулияти чекланган жамият, 17 та омборхона ва 15 та назорат-таҳлил лабораторияси киради.

  • Республика ҳудудида 2 280 дан ортиқ давлат дорихоналари фаолият юритади.

  • “Дори-Дармон” АК 130 дан ортиқ етакчи хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилади.

     Асосий молиявий кўрсаткичлар:

  • Устав фонди: 86,3 млрд.сўм.
  • Соф тушум (2021 йил якуни бўйича): 402 млрд. сўм.
  • Соф фойда (2021 йил якуни бўйича): 32,7 млрд. сўм.


Битимни амалга ошириш жараёни:

Сотиш жараёни барча манфаатдор томонлар учун очиқ бўлган рақобат тамойилларига асосланган хусусийлаштириш механизми орқали амалга оширилади.
Иштирокчилардан қуйидаги маълумотлар билан сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризаларини (Express of interest) тақдим этишлари сўралади:


1.    Иштирокчи тўғрисида қисқача маълумот (шу жумладан, СТИР ва фаолият тури);
2.    Иштирокчи устав капиталида 5 фоиздан ортиқ улуши мавжуд акциядорлар/таъсисчилар (эгалик улуши кўрсатилган ҳолда) ва якуний бенефициарлар тўғрисида маълумотлар;
3.    Охирги 3 йилги фаолияти бўйича молиявий ҳисоботи (МҲХС афзалроқ).


Қизиқиш билдириш тўғрисидаги ариза Иштирокчининг хоҳишига кўра ўзбек, рус ёки инглиз тилларида тайёрланиши мумкин.


Талабгорлар қизиқиш билдириши тўғрисидаги аризаларини 2022 йил 20 октябрь соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар қуйидаги электрон почта манзилларига юборишлари лозим:   azamat.sadikov@piamg.uzfirdavs.khadjaev@piamg.uzmunir.yakubov@piamg.uz.


Қўшимча маълумотлар учун - davaktiv.uz




  • 21.09.2022
  • 189

Hukumat resurlari

flag2

QONUN HUJJATLARI MA'LUMOTLARI MILLIY BAZASI

flag2

5 USTUVOR YO'NALISHI BO'YICHA HARAKATLAR STRATEGIYASI

flag2

O'zbekiston Respublikasi ochiq ma'lumotlar portali

flag2

Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi

flag2

O'zbekiston Respublikasining hukumat portali

flag2

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi

prev
next
dorivector