«Dori-Darmon» Aksiyadorlik Kompaniyasi

Bizga ishonch bildirar yoshu-qari!

DORI-DARMON» акциядорлик компанияси акциядорларининг ДИҚҚАТИГА! ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

07.02.2019

 

«DORI-DARMON» акциядорлик компанияси акциядорларининг 

                                                                         ДИҚҚАТИГА!     

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

«DORI-DARMON» акциядорлик компанияси Кенгашининг 2019 йил 28 январ кунидаги қарорига мувофиқ Компания акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 20 февралкуни соат 11:00 да  бўлиб ўтади.

Акциядорлар умумий йиғилиши Тошкент шаҳар, Чорсу майдони, 21 уй манзили бўйича жойлашган «DORI-DARMON» акциядорлик компанияси мажлислар залида ўтказилади.

 

Йиғилиш кун тартиби:

1.      Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилиши Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;

2.      «DORI-DARMON» АК ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида;

3.      Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш-профилактика муассасаларига беғараз ёрдам тариқасида дори воситаларини бериш тўғрисида.

 

Йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига 2019 йил14 феврал ҳолатига Компания акциядорлари реестрида номлари қайд этилган акциядорлар эгадирлар. Йиғилиш иштирокчиларини рўйхатга олиш соат 10:00 да бошланади. 

Йиғилишда иштирок этадиган акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат олиб келишлари талаб этилади. Акциядорлар вакилларига эса ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда қонуний расмийлаштирилган ишончнома тақдим этишлари талаб этилади.

Мурожат учун телефон: (0 371) 120-16-53

Электрон почта манзили:office@doridarmon.uz

 

328
Matnda xatolikni ko‘rsangiz, uni belgilab Ctrl+Enter ni bosing.