«Dori-Darmon» Aksiyadorlik Kompaniyasi

Bizga ishonch bildirar yoshu-qari!

САЙЁР ҚАБУЛЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

27.03.2015

Жараён

Маълумки,  ўтган  йил  декабрь  ойида  Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган эди. Мазкур ҳуқуқий  хужжатнинг  кучга  киритилиши  фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатларини белгилаб  берди.  Шу  билан  бирга,   давлат  органларининг ушбу соҳадаги ишини   сифат   жиҳатидан  юқори  даражага кўтаришга ҳуқуқий замин яратди. 

Шуни  ҳам  айтиш  керакки,  ушбу қонунни   қабул  қилиниши фуқароларнинг давлат органларига мурожаат этиш тартибини янада такомиллаштиришда муҳим омил бўлди. Қонун билан юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинди. Ушбу соҳадаги қонунбузилиши учун жавобгарлик белгиланиб, давлат органларига, мансабдор шахсларга мурожаат қилиш тартиби аниқлаштирилди. 

        Мазкур қонун ижроси мамлакатимиздаги барча давлат идораларида бўлгани каби “Dori-darmon” акциядорлик компанияси тизими  учун ҳам энг муҳим масалалардан бири сифатида қабул қилинди. Айни пайтда компания раҳбарияти томонидан шу йилнинг биринчи ярим йиллиги учун режа ишлаб чиқилди. Унга кўра, шу кунларда компания масъуллари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабул қилиш тадбирларини бошлаб юбордилар.

 Ушбу мулоқотларда  фармацевтика фаолиятига тааллуқли масалалар бош мавзу бўлмоқда.Яқинда ушбу қонун ижроси бўйича Андижон шаҳри, Сурхандарё  вилояти,  Қизириқ  тумани    ва  Жиззах  вилояти,   Бахмал  тумани хамда Тошкент вилояти,Паркент туманида  компаниянинг  масъул  раҳбарлари,  вилоятлардаги   “Дори-Дармон”  жамиятларининг    раҳбар  ҳамда  масъул  ходимлари  иштирокида  жисмоний  ва  юридик   шахсларнинг   компания  ҳамда  унинг  тизимидаги  дорихона  муассасалари   фаолиятига  таалуқли   турли  мурожаатлари   бўйича   сайёр  қабул  ўтказилди.  Қабуллар  вақтида кўплаб  мурожаатлар  тушди.  Уларга   мутахассислар  томонидан   тўлиқ  жавоблар  берилди. 

 

Ўтказилган   сайёр   қабул   бўйича  маълумотлар    доимий  равишда   компаниянинг   расмий  веб-сайтига   киритиб   борилмоқда.

Яқинда “Dori-darmon” акциядорлик компаниясининг   кенгайтирилган   йиғилишида  жойларда  ўтказилган  ушбу сайёр  қабулларда   кўтарилган    масалалар  муҳокама  қилиниб,истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинди.

Шу кунларда компания томонидан сайёр  қабуллар давом этмоқда.Мазкур  қонун ижроси юзасидан ўтказилаётган ўзаро мулоқотлар   жадвали   компания  таркибидаги    барча    акциядорлик,  масъулияти   чекланган   жамиятларга  етказилди. “Dori-darmon” акциядорлик компанияси мазкур қонунга кўра,  жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвалида қабул вақти ва жойини аниқ кўрсатиб, қабулга олдиндан ёзилиш тўғрисидаги ахборотларни эълон қилмоқда. Бундай жадвал маъмурий бинонинг ҳамма кўриши мумкин бўлган жойларига жойлаштирилди. Қабул қилиш тартиби компаниянинг расмий веб-сайтида ҳам эълон қилинмоқда. 

 

“Dori-darmon” акциядорлик компанияси

Ахборот хизмати.

1037
Matnda xatolikni ko‘rsangiz, uni belgilab Ctrl+Enter ni bosing.